Сертификати бор абитуриентларга имтиҳонда қанча вақт берилади?

1 дақиқа ўқиш669
Сертификати бор абитуриентларга имтиҳонда қанча вақт берилади?
Сертификати мавжуд бўлган абитуриентларга тест синови вақти имтиёзга қараб қисқартирилади, деб Talimxabarlari.uz хабар берди.

Абитуриент ечиши керак бўлган ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан вақт ажратилади. Аммо агар унда муайян фанлардан сертификат ёки имтиёз бўлса, ушбу фанлар бўйича тестдан озод этилади ва ҳар бир савол учун 2 дақиқадан ҳисоблаб, умумий вақтдан айириб ташланади.

• 3 та мажбурий фан (жами 30 та савол) учун — 60 дақиқа (1 соат)
• 2 та мутахассислик фанлари (жами 60 та савол) учун — 120 дақиқа (2 соат)
• Жами — 180 дақиқа (3 соат)

Агар абитуриентда чет тили ёки бошқа мутахассислик фанидан имтиёз бўлса, у тестдан озод қилинади ва мутаносиб равишда 60 ёки 120 дақиқа вақти қисқартиради.

Мажбурий фанлар — она тили ва адабиёт, тарих, математика — бўйича сертификат бўлса, ҳар бир фан учун 20 дақиқа камайтирилади. Масалан, 2 та фан бўйича озод этилган бўлса — 40 дақиқа, 3 та бўлса — 60 дақиқа қолмайди.

Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентларга фақат мажбурий фанлар учун 1 соат вақт берилади.

Жавобларни белгилаш учун алоҳида вақт берилмайди, ҳаммаси умумий вақт ичида амалга оширилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?