date

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ерости қувури ёрилиб кетди (видео)

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ерости қувури ёрилиб кетди (видео)
Тошкентда фаолият юритаётган Veolia Energy Tashkent компанияси 30 майдан 17 июлгача бўлган муддатда режалаштирилган иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Бу қарор хавфсизлик ва ишончлиликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, компания томонидан мавжуд тизимни баҳолаш ва синовларни ўтказишга бўлган ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Айтилишича, ҳозирги пайтда мутахассислар қувурлардаги потенциал хавфли нуқталарни аниқлашнинг замонавий ва хавфсизроқ методларини ишлаб чиқиш билан банд. Бу усуллар орқали жорий иситиш мавсумигача бўлган тайёргарлик жараёнида аҳоли хавфсизлиги устувор аҳамият касб этади.

"Бизнинг мақсадимиз — 2025-2026 йилги иситиш мавсумигача иссиқлик таъминотининг тўлиқ хавфсиз ва ишончли бўлишини таъминлаш. Кейинги қадамлар ва муддатлар ҳақида тез орада алоҳида маълум қиламиз", — дейилади расмий баёнотда.

Айтиш жоизки, шу куни, 10 июлда Шайхонтоҳур туманида жойлашган Тиббиёт институти чорраҳасида диаметри 800 мм бўлган ер ости қувури ёрилиб кетди. Бу воқеа маҳаллий аҳоли ва ҳайдовчилар орасида жиддий хавотир уйғотди.

Мутахассислар ушбу ҳодисанинг оқибатларини бартараф этиш учун зудлик билан ҳаракатга ўтди. Компаниянинг маълум қилишича, ушбу ёрилиш сабабли юзага келган барча моддий зарарлар — хусусий мулк, транспорт воситалари ва бошқа инфратузилмаларга етказилган талофотлар тўлиқ қоплаб берилади.

Veolia томонидан кўрилаётган чоралар нафақат мавсум тайёргарлиги, балки хавфсизликни устуворликка айлантиришга қаратилган. Янги ечимлар ва техник ёндашувлар орқали компания аҳолига янада барқарор ва хавфсиз хизмат кўрсатишни мақсад қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида иссиқ сув ерости қувури ёрилиб кетди (видео)