Yandex Uzbekistan ўсмирлар учун Python бўйича курс очади

1 дақиқа ўқиш303
Yandex Uzbekistan ўсмирлар учун Python бўйича курс очади
Yandex Uzbekistan 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун бепул Python дастурлаш онлайн-курсини бошлайди, деб Kursiv хабар берди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, тингловчилар учун рўйхатдан ўтиш 15 августгача очиқ. Курсга дастлабки тайёргарлик талаб этилмайди ва дастурлашга қизиқиш билдирган ёшлар учун мўлжалланган.

Дарс дастурида Python асослари ва turtle визуал модулида ишлаш ўргатилади. Turtle орқали ёшлар код ёрдамида расм чизишни ва дастурлашни яхшироқ тушунишни ўрганади. Курс саккизта модулдан иборат бўлиб, тугатганларга сертификат берилади.

Курсни 20 августгача муваффақиятли якунлаган 120 нафар энг яхши ўқувчи Yandex’нинг дастурлаш мактабига танловсиз қабул қилинади ва улар учун кузда Python’нинг чуқурлаштирилган курси бошланади. Python 1991 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда энг машҳур дастурлаш тилларидан бири саналади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?