date

Сифатсиз дори сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Сифатсиз дори сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ноқонуний дори-дармон ва тиббий воситаларни сотишга уриниб, 1976 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.

Таъкидланишича, ушбу шахс 72 000 дона тиббий маҳсулотни 111 миллион сўмга сотиш ниятида бўлиб, олдиндан 30 миллион сўмни олган пайтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган.

Тезкор тадбир давомида фуқаронинг яшаш манзили ва автомашинаси кўздан кечирилиб, жами 240 миллион сўмлик 72 389 дона тиббий буюм ва 867 қути “Магникум”, “Релок”, “Дизентерон” ва шу каби БАДлар аниқланган.

Текширув натижаларига кўра, ушбу воситалар "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" хулосаси асосида сифатсиз ва сақлаш қоидаларига зид ҳолда сақланган. Улар тиббиёт амалиётида қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилишини маълум қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифатсиз дори сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди