Боласига зўравонлик қилганлар энди жазодан қоча олмайди

1 дақиқа ўқиш343
Боласига зўравонлик қилганлар энди жазодан қоча олмайди

Таълимсизлик, оилавий келишмовчилик ёки руҳий носоғломлик сабабли болаларнинг ўз оиласида зўравонликка учраши афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатилаётган ҳолатлардан бирига айланган. Энди эса, бу каби ҳолатларга қарши давлат даражасида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Яқинда тасдиқланган ҳукумат қарори асосида, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва керак бўлса, ҳатто болани зўравон ота-онасидан ажратиб қўйиш имконини берувчи низом тасдиқланди.

Бу қарорга кўра, агар бола зўравонлик қурбони бўлса ёки бундай таҳдид остида экани маълум бўлса, у ёки унинг қонуний вакили “Инсон” маркази, ички ишлар идоралари ёки бошқа мутасадди органларга мурожаат қилиши мумкин. Муражаатлар эса энди жиддий ва тезкор тарзда кўриб чиқилади.

Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларни аниқлаш мақсадида “Инсон” маркази томонидан махсус дастлабки баҳолаш ўтказилади. Унга кўра хавф даражаси “паст” ёки “юқори” деб баҳоланади. Агар хавф “юқори” деб топилса, унда қуйидаги қатъий чоралар кўрилади:

  • Зўравон шахс вақтинча маъмурий тартибда ушлаб турилади ёки унга нисбатан мажбурлов чоралари қўлланилади;

  • Боланинг ўзига ёки қонуний вакиliga ҳимоя ордери берилади;

  • Энг кескин чора — болани ота-онасидан (ёки бошқа васийлик қилувчи шахслардан) олиб қўйиш ва унинг хавфсиз жойга жойлаштирилиши таъминланади.

Бунинг учун энди бола доимий равишда давлат назоратида бўлади. Агар вазият бартараф этилса ҳам, “Инсон” маркази томонидан бола 14 кун ичида янада чуқурроқ баҳолашдан ўтказилади. Бу эса зўравонликнинг яна қайта содир бўлиш хавфини камайтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, бу қарор жамиятимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янги босқични бошлаб бермоқда. Энди зўравонлик содир этган шахсларга жазодан қочиш ёки бола ортига пинҳона таҳдид солиш имконияти қолмайди.

Ҳукумат ва жамоат ташкилотларининг бу каби ҳамкорлиги ҳар бир бола ҳаётининг қимматли эканини яна бир бор намоён этмоқда. Зеро, ҳар бир бола меҳр ва осойишталик муҳитида вояга етиши шарт. Бу каби тизимлар эса келажагимиз бўлган авлодни асраб қолишда муҳим қадам ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?