Сурхондарёда ҳайдовчиси ўсмир бўлган Gentra ҳалокатга учради

1 дақиқа ўқиш261
Сурхондарёда ҳайдовчиси ўсмир бўлган Gentra ҳалокатга учради

Сурхондарёда яна бир қалбни титратувчи ва жамиятни ўйлантирувчи йўл-транспорт ҳалокати содир бўлди. 3 июль куни Олтинсой туманида Gentra русумли автомобил иштирокида содир бўлган ҳалокатда тўрт нафар ўсмир ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ҳудудий ЙҲХБ расмий манбалари маълум қилди.

Маълум қилинишича, машина рулда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2006 йилда туғилган ўсмир бўлган. У синфдош қизларини машинага ўтқазиб, йўлга чиққан. Афсуски, йўл қоидаларига риоя қилинмагани, тезликни назорат қилмаслик ва тажрибанинг йўқлиги оғир оқибатларга олиб келди.

Ишончли манбаларга кўра, Gentra бошқарувини йўқотган ўсмир бетон тўсиққа бориб урилган. Машинада бўлган тўрт нафар мактаб ўқувчиси — қизлар воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу фожиали воқеа маҳаллий аҳолини ларзага солди, жамоатчилик эса бу каби ҳолатлар нега қайта-қайта такрорланаётгани ҳақида бош қотирмоқда.

Ҳайдовчи ёш йигит ўз тушунтирувида шундай деган:

“Машина эгаси уни ювишимни айтганди. Биз у билан отмоқчи эмасдик, бир оз айланиб келамиз, деб чиқдик. Ҳайдаётганимда шина портлади, рул бир зумда ўнгга бурилди. Нима бўлганини аниқ эслай олмайман. Кўзимни очсам, тез ёрдам машинасида эканман.”

Бу сўзлар ортида ҳаётнинг тўрт баҳоридек ёш умри тугаганини ҳис этиш — оғриқли. Суд тиббий экспертиза ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, транспорт воситаси қонунга зид равишда бошқарилгани учун қўшимча юридик чоралар кўрилиши кутилмоқда.

Йўлларда юриш — бу масъулият. Машина фақат руль ва педаль эмас, балки инсонлар тақдири ҳамдир. Айниқса, бу каби ҳолатлар ўсмирлар орасида кенг тарқалаётганини ҳисобга олсак, жамиятда оила ва мактаб тарбиясининг аҳамияти янада ошади.

Ҳар бир фожиа — катта дарс. Бу воқеа ота-оналар, таълим муассасалари ва йўл ҳаракати назоратчиларини яна бир бор оғох қилмоқда: фарзандларга ишониш — яхши, лекин уларни назорат қилиш — фарз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?