Тошкентда Gentra велосипедчини уриб, енгил жароҳат етказди
1 дақиқа ўқиш72

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида Gentra автомобили ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида велосипедчи енгил тан жароҳати олган.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ маълумотига кўра, воқеа 25 сентябрь куни соат 17:05 да Гулсанам кўчасида қайд этилган.
Маълум бўлишича, йўлда ҳаракатланаётган велосипедчи 1966 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Gentra автомобили билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса натижасида велосипедчи енгил тан жароҳати олган. Унга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…