Андижонда маст киши дорихонада ўсмирга қўл кўтарди

1 дақиқа ўқиш277
Андижонда маст киши дорихонада ўсмирга қўл кўтарди

Андижон шаҳрида юз берган жамиятимиз учун  ўйлантирувчи воқеа бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошлангани маълум қилинди.

4 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоязув орқали жамоатчилик томонидан қаттиқ танқидларга сабаб бўлган ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Мазкур видеода ўрта ёшли эркакнинг ногаҳон ва ўзини йўқотганча ҳаракатлар қилиб, дори дўконидаги болаларга нисбатан ҳақоратли сўзлар айтгани ва ниҳоятда ёқимсиз хатти-ҳаракатлар билан ёш ўғил болага қўл кўтаргани аниқ кўрилади.

Маълумотларга кўра, воқеа 26 июль куни соат 21:10 атрофида Фитрат кўчасидаги “Бобур” маҳалласида жойлашган дорихоналардан бирида содир бўлган. 1977 йилда туғилган фуқаро аввал дорихонадаги вояга етмаган қиз билан ҳазиллашган. Бироқ шундан сўнг вазият жиддий тус олиб, ўша ерда бўлган ўсмир билан оғзаки жанжал келиб чиққан. Шу аснода эркак болани ҳақорат қилиб, унинг юзига кафти билан урган.

Энг ачинарлиси, ушбу жабрланган ўсмир ва унинг ота-онаси ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилмаган. Бу эса кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Жамиятда шунга ўхшаш ҳолатлар жим-жит ўтиб кетиши хавфли прецедент яратиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ҳозирда Андижон шаҳар ИИБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўриш мақсадида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқшунослар бу каби ҳолатларда ҳатто жабрланувчи томонидан расмий шикоят бўлмаган тақдирда ҳам, видеодалиллар асосида жиноий иш қўзғатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Жамиятимизда болаларнинг хавфсизлиги ва қадр-қиммати биринчи ўринда бўлиши керак. Агар уларга зўравонлик жамоат жойида, бутун кўз ўнгида рўй берса ва бу жим қолиб кетса, эртанги кунимиз ҳақида қандай ишонч билан гапириш мумкин?

Шу сабабли, ҳар бир фуқаро бундай ҳолатларга нисбатан бефарқ бўлмаслиги, ҳуқуқбузарларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши лозим. Балки айнан сиз шунга ўхшаш вазиятда бир болани ҳимоя қилиб қолишингиз мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?