Андижонда 297 миллион сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди

Андижонда 297 миллион сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахс ушланди

Андижонда ўз уйида сохта пул банкнотларини тайёрлаб келган шахс қўлга олинди. У жами 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, қалбаки банкнотлар 100 минг ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат бўлган. Шахс уларни шартли харидорга сотаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Тезкор тадбир ДХХнинг Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган. Шунингдек, тадбир давомида гумонланувчининг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар