Ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига мажбурлаган директор 41 миллион жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш526
Ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига мажбурлаган директор 41 миллион жаримага тортилди

Андижон вилоятида жамоатчилик эътиборини тортаётган яна бир ҳодиса қайд этилди. Марҳамат туманида жойлашган 42-мактабда ўқитувчиларни мажбурий равишда таъмирлаш ишларига жалб этган директор лавозимидан озод этилди, у энди нафақат ишсиз, балки катта жаримага ҳам юз тутади.

Меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, ушбу таълим муассасасининг раҳбари З.Мамажонова педагогларни таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилган. Қайси асосда, деб сўрайсизми? Айнан таҳдид орқали — “ишлашни хоҳламасангиз, дарс соатларингиз камайтирилади”, деган.

Инспекция 4 август куни ўрганув ишларини олиб борди ва натижада собиқ директорга 41 миллион 200 минг сўм миқдоридаги жарима тайинланди. Бу жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан белгиланган. Мазкур моддага кўра, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун БҲМнинг 100 бараваригача жарима жазоси кўзда тутилган.

Айни вақтда мактабнинг собиқ директори энди лавозимда эмас. Бошқарма вакилларининг таъкидлашича, ўқитувчилар билан суҳбат чоғида таъмирлаш ишлари “ихтиёрий” бўлганини билдиришган. Аммо раҳбар ўз зиммасидаги масъулиятни бажармагани учун лавозимидан озод этилган.

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. 2 августда тасвирга олинган видеолар 3 август куни тарқалиб, жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Эндиликда савол туғилади: мактаб раҳбарлари таълимнинг сифатини ошириш билан эмас, девор бўяш, пол ювиш, ойна тозалаш каби ишларга устозларни мажбурлаш билан бандми?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам устозлар шаънига доғ туширувчи, уларни меҳнат ҳуқуқларидан маҳрум қилувчи ҳолатларга нисбатан муросасиз ёндашиш — таълим тизимида очиқлик ва адолатни таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?