date

Ўзбекистонда рекорд даражада алимент олдиндан тўланди

Ўзбекистонда рекорд даражада алимент олдиндан тўланди

Қорақалпоғистон Республикаси маркази — Нукус шаҳрида эътиборга молик ва ноодатий ҳолат юз берди. Шаҳар фуқароси ўз фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулини рекорд даражада, тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Нукус шаҳар бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак фарзанди вояга етгунига қадар тўланиши керак бўлган алиментни бирданига тўлаш истагини билдирган. Шундан сўнг, унга Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига асосан, 18 ёшгача бўлган давр учун тўланадиган алимент миқдори ҳисоблаб чиқилган. Бу рақам 2 миллиард 270 миллион 812 минг сўмни ташкил қилган.

Тўлов амалга оширилганидан сўнг, алимент олувчи аёл МИБ Нукус шаҳар бўлимига келиб, ҳисоблаб чиқилган 2,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни собиқ турмуш ўртоғидан қабул қилиб олганини тасдиқлаган.

Расмийларга кўра, бу тўлов МИБ тарихидаги энг йирик алимент тўлови бўлиб қолмоқда. Юридик соҳа вакиллари бу ҳолатни намунали ва масъулиятли ота-оналик мисоли сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда рекорд даражада алимент олдиндан тўланди