Қашқадарёда мактаб ўқувчиси юк машинасида ушланди— видео

1 дақиқа ўқиш1.3K
Қашқадарёда мактаб ўқувчиси юк машинасида ушланди— видео

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси юк машинасини ҳайдаётган пайтда ушланди. Бу воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари тезкор текширув ўтказишган. Унга кўра, вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бола ҳақиқатан ҳам юк машинасини бошқариб кетаётгани аниқланган. Унинг мактаб ўқувчиси экани ҳам тасдиқланган.

Ҳайратомуз ҳолат шундаки, юк машинаси Ангрендан Қашқадарё вилоятига ҳаракатланган ва маълум бир нуқтада тўхтаган. Ана шу пайтда, ҳайдовчининг яқини — жияни бўлган мактаб ўқувчиси руксати бўлмасдан, рулга ўтирган. Унинг бу қилмиши бироз вақт ўтгач атрофдагилар томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланади.

Вазиятга дахлдор бўлган профилактика инспекторлари зудлик билан болакай билан суҳбат ўтказган ва ота-онасига нисбатан тегишли қоидалар асосида расмий баённома тузган. Қонун бузилиши юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, бола ҳайдаётган юк машинаси ҳозирда махсус майдончага олиб кетилгани маълум қилинди.

Масъуллар бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқароларни ўз фарзандларининг ҳаракатларини қатъий назорат қилишга чақиришмоқда. Ёш болаларнинг руксати бўлмасдан транспорт воситасини бошқариши нафақат қонунбузарлик, балки жуда хатарли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ишонилсаки, бу ҳолат бошқаларга сабоқ бўлади ва болалар хавфсизлиги ҳамда жамият тинчлигига нисбатан масъулиятли муносабат кучаяди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?