Туркиядан 18 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ватанга олиб келинди

1 дақиқа ўқиш231
Туркиядан 18 нафар ўзбекистонлик фуқаро Ватанга олиб келинди

Сафар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш ва чет элда мушкул аҳволда қолган ватандошларни қўллаб қувватлаш мақсадида эълон қилинган "Ватанга қайтариш" инсонпарварлик акцияси доирасида ташкил этилди.

Ташриф доирасида Мерсин вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди. Сайёр қабул давомида 18 нафар фуқарога "Ватанга қайтариш" хайрия инсонпарварлик акцияси доирасида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта харид қилиб берилди. Улар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейс билан Анталия-Тошкент йўналиши бўйича ватанга қайтарилди.

Бундан ташқари, ташриф давомида Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда жойлаштириш мақсадида Мерсин вилоятидаги Asya Fel Group компанияси масъуллари билан музокара ўтказилди.

Музокаралар давомида компания директори Эрен Ўзтурк Туркиянинг Ниғде вилоятида янги қурилаётган ишлаб чиқариш фабрикасига ишчи кучига эҳтиёж борлигини билдирди ва ушбу бўш ўринларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Asya Fel Group компанияси 2010 иссиқхона материаллари ишлаб чиқариш мақсадида ташкил қилинган. Шунингдек, мазкур корхона Навоий вилоятида 147 гектар майдонда иссиқхона барпо қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?