Марғилонда 2,5 ёшли болани босиб кетган аёлга ҳукм ўқилди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Марғилонда 2,5 ёшли болани босиб кетган аёлга ҳукм ўқилди

Марғилон шаҳрида кўп қаватли уйлар орасида ўйнаб ўтирган 2,5 ёшли болани автомашинаси билан босиб ўтган 55 ёшли ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ruxsor TV телеканали хабар берди.

Ҳодиса Зухро кўчасида содир бўлган. Абубакр Акрамжонов исмли бола кўп қаватли уй йўлагида ўйнаб ўтирар экан, шу маҳаллада яшовчи аёл Gentra русумли автомашинасида келиб, болани босиб ўтган. Натижада бола оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

«Билганимда тўхтардим…»

Судда ҳайдовчи ўша куни яқин қариндошининг уйига кетаётганини, йўлда болани кўрмаганини ва ҳеч қандай овоз эшитмаганини айтди.
— «Билганимда, албатта, тўхтардим. Масалан, итни эзиб кетсангиз ҳам тўхтайсиз-ку. Йиғлаганини ҳам эшитмабман. Камера орқали кўргандим, шундагина ўзим эканимни билдим», — деган у.

Аёл 5 йил аввал ҳайдовчилик гувоҳномаси олганини ва тажрибаси озлигини ҳам айтиб ўтган.

Марғилонда 2,5 ёшли болани босиб кетган аёлга ҳукм ўқилди

Отаси — «Фарзандим кўчадан қўрқади»

Боланинг отаси судда фарзандининг на фақат жисмоний, балки руҳий ҳолати ҳам ўзгарганини билдирди.
— «Бирор гап айтсангиз, қўрқиб кетади. Кўчага олиб чиқсак, машина кўрса, уйга кириб кетади. Илгаригидай ўйнашни истамайди», — деди у.

Ота суддан ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўришни, моддий ва маънавий зарарни қоплаб беришни сўради.

Марғилонда 2,5 ёшли болани босиб кетган аёлга ҳукм ўқилди

Суд қарори

Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 117-моддаси 1-қисми («Хавф остида қолдириш») ва 266-моддаси 1-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича айбдор деб топди.

Унга 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва уйдан чиқишини бутунлай чеклаш орқали 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, ҳайдовчидан боланинг отасига 2 млн 350 минг сўм моддий ва 25 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

ЙТҲ тафсилотлари

Маълумотларга кўра, ЙТҲ 2025 йил 10 май куни содир бўлган. Кўп қаватли уйлар орасида секин ҳаракатланаётган машина йўл четида ўйнаб ўтирган болани босиб ўтган. Олд ғилдирак боланинг кўкрагини, орқа ғилдирак эса тос қисмини эзган. Ҳайдовчи боланинг бақиришини эшитмаган ҳолда ҳодиса жойидан кетиб қолган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?