Вояга етмаган ўқувчини спорт залига алдаб чақириб, шаҳвоний шилқимлик қилган педагогга суд ҳукми ўқилди

Вояга етмаган ўқувчини спорт залига алдаб чақириб, шаҳвоний шилқимлик қилган педагогга суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги техникумлардан бирида вояга етмаган ўқувчига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган педагогга суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 25-сентябрь куни техникумнинг ишлаб чиқариш таълим устаси физика дарси вақтида вояга етмаган ўқувчини хонадан олиб чиқиб, хизмат хонасида унга нисбатан шаҳвоний тусдаги ҳаракатларни содир этган. Ўқувчининг қаршилиги сабабли у мақсадига эриша олмаган.

Шундан сўнг педагог ўзини бошқа исм билан таништириб, ўқувчига телефон орқали қўнғироқ қилган ва уни спорт залига чақирган. У ерда ҳам шилқимлик ҳаракатларини такрорлаган.

Суд мажлисида педагог ўз айбини тан олмаган ва ўқувчи билан фақат ташкилий масалаларда гаплашганини билдирган. Бироқ иш бўйича тўпланган далиллар ҳамда жабрланувчининг кўрсатмалари асосида унинг айби исботланган.

Суд қарорига кўра, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар