date

Тошкентда банкомат ўғирлашга уринганлар қўлга олинди

Тошкентда банкомат ўғирлашга уринганлар қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 3 август куни соат 23:50 ларда Учтепа тумани “Хуршид” маҳалласидаги Бешқайрағоч кўчасида жойлашган Paynet банкоматини ўғирлашга уриниш содир бўлган. Бу ҳақда навбатчилик қисмига хабар келиб тушгач, тезкор гуруҳ воқеа жойига йўл олган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида уч нафар гумонланувчи — А.Ш., Т.Ф. ва З.З.лар қўлга олинган. Улар қўлқоп ва бош кийим кийган ҳолда, кулранг Tracker автомобили давлат рақамларини ечиб, банкоматни автомашина юкхонасига жойлашга ҳаракат қилишган.

Бироқ банкомат оғирлиги сабабли тушиб кетган ва шовқин чиқарган. Бу ҳолат атрофдагилар эътиборини тортгани учун гумонланувчилар банкоматни ташлаб, жойдан қочиб кетишган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИБ Тергoв бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда банкомат ўғирлашга уринганлар қўлга олинди