Ижтимоий тармоқда қимор реклама қилган блогерларга судгача жазо қўлланди

1 дақиқа ўқиш655
Ижтимоий тармоқда қимор реклама қилган блогерларга судгача жазо қўлланди

Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилган икки блогер маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг иши судга оширилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Текширув натижаларига кўра, бир неча юз минглаб обуначига эга блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи постлар ва видеороликлар жойлаштирган. Хусусан, “Melbet” бренди иштирокидаги контент ҳамда қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари фуқаро Амирхон Ўткир ўғли Шамсиддинов (amirxon_uzbek) ва Дониёр Маъруф ўғли Илёсовга (donik_krash) тегишли экани аниқланган.

Маъмурий иш юзасидан ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, судга юборилди.

Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш қатъиян тақиқланади. Бундай фаолият учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган. Мутасаддилар бу каби ҳолатлар интернет муҳитида назоратни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?