Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини кучайтириш мақсадида янги қонунчилик ўзгариши амалга оширилди. 2025 йил 31 июлда қабул қилинган О‘РҚ-1078-сон Қонунга кўра, агар сотувчи товарни келишилган муддатда етказиб бермаса, ҳар бир кечиккан кун учун товар нархининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
Шартномада ушбу миқдорни 0,5%дан кам белгилаш тақиқланади. Бу норма фуқаролар манфаати учун жорий этилган.
Сўнгги йилларда кечикиш бўйича шикоятлар кескин ошган: 2022 йил — 500 та, 2023 йил — 1 373 та, 2024 йил — 4 213 та ҳолат. Асосий муаммолар маиший техника, мебел ва автомобил етказиб беришда кузатилган.
Мутахассислар фикрича, янги тартиб сотувчилар масъулиятини оширади, бозорда адолатли рақобат муҳитини шакллантиради ва истеъмолчи ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!