Тошкентда бола Malibu ҳайдагани учун: отаси жавобгарликка тортилди

1 дақиқа ўқиш2.4K
Тошкентда бола Malibu ҳайдагани учун: отаси жавобгарликка тортилди

Пойтахтда савдо маркази автотурарғоҳида вояга етмаган шахс Malibu русумли автомобилни ҳайдаётган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Аввалроқ тарқалган видеода бола автотурарғоҳда автомобилни бошқараётгани акс этган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолатни ўрганиб, боланинг шахсини аниқлади. Шундан сўнг у ва унинг ота-онаси профилактик суҳбат ҳамда процессуал чоралар кўриш учун чақирилди.

Текширув натижасида боланинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга болаларни тарбиялаш ва назорат қилиш мажбуриятларини бажармагани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида чора кўрилди.

Мутасаддилар аҳолини яна бир бор огоҳлантириб, нобалоғонларнинг автомобил бошқариши нафақат қонунбузарлик, балки ҳаёт учун жиддий хавф туғдиришини таъкидлашди. Шу боис ота-оналар фарзандлари устидан қатъий назорат ўрнатиши лозимлиги қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?