Андижонда Labo ва Malibu-2 тўқнашди

26 октябрь куни Андижон шаҳрида Labo ва Malibu-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Labo ҳайдовчиси тан жароҳати олди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Бобур шоҳ кўчасида соат 12:40 атрофида юз берган. 2004 йилда туғилган Я.А. бошқарувидаги Labo иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқишда Malibu-2 га йўл бермаган. Натижада икки автомобиль тўқнашган.
Жароҳат олган Labo ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан Андижон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари суриштирув олиб бормоқда.






























Изоҳлар 0
…