Миграция агентлиги хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Миграция агентлиги хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикасининг Миграция агентлиги хорижда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, ташқи давлатларда қуролли тўқнашувларга аралашишнинг жиноят жавобгарлигини эслатди, деб ёзмоқда Nova24 нашри.

Агентликнинг хабарига кўра, айрим давлатларда мигрантларни жанговар ҳаракатларга жалб қилиш ҳолатлари кўпайган. Бу эса фуқаронинг ҳаёти, эркинлиги ва келажагига жиддий хавф солади. Шунингдек, агентлик ўзбекистонликларга қуйидаги қатъий тақиқларга риоя қилишни маслаҳат берди:

- Қуролли тўқнашувлар ва жанговар ҳаракатлар ҳудудларига яқинлашмаслик;

- Ҳарбий операцияларда иштирок этмаслик;

- Ташқи давлатларнинг қуролли кучларига, хавфсизлик хизматларига, ҳарбий адлия ёки бошқа куч структураларига қўшилмаслик;

- Шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларнинг ёллаш таклифларига рози бўлмаслик.

Шунингдек, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг ташқи давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органлари ёки полиция хизматларига кириши, шунингдек, ёллаш таклифларини қабул қилиш жаримага тортилиши ёки уч йилгача тузатиш ишлари билан жазоланади. Ёллаш ҳолатларида эса, ўзбекистонликларга уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки эркинликни чеклаш жазоси берилиши мумкин.

Бундан ташқари, шубҳали таклифлар ёки вазиятларда, ўзбекистонликларга Миграция агентлиги, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консулликларига тезда мурожаат қилиш тавсия қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?