Россияда оғир аҳволда қолган Бахтиёр Мўминов ҳақида аниқлик киритилди

1 дақиқа ўқиш224
Россияда оғир аҳволда қолган Бахтиёр Мўминов ҳақида аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда Россияда оғир аҳволда қолган ва ўзини Наманган вилоятидан эканини айтган Бахтиёр Мўминов акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари воқеа жойига борган.

Ўрганишлар давомида Бахтиёр Мўминов 1990 йилларда оиласи билан Россияга кўчиб кетгани маълум бўлган. Кейинчалик у Россия фуқаролигини олган.

Шунингдек, видеода акс этган шахснинг Россия фуқароси экани ушбу давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳам тасдиқланган. Унинг яқин қариндошлари ҳам Россия фуқаролари экани аниқланган.

Миграция агентлиги хорижда турли оғир вазиятларга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Бундай ҳолатларга дуч келган фуқаролар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ҳам мурожаат қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?