Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Малибу бошқарган йигит ўқувчини уриб юборди

1 дақиқа ўқиш3.2K
Ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Малибу бошқарган йигит ўқувчини уриб юборди

Тошкент вилоятида йўл ҳаракати билан боғлиқ яна бир нохуш воқеа қайд этилди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тарқатган расмий маълумотга кўра, 2 сентябрь куни эрталаб 18 ёшли йигит акасининг Malibu русумли автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ўқувчига тўқнашди.

Ҳодиса соат 09:30 атрофида Қуйи Чирчиқ тумани “Сергели” маҳалласи ички йўлида содир бўлган. Маълумотларга кўра, мактабда ўқимайдиган, 2007 йилда туғилган йигит транспорт воситасини жойидан қўзғатиш пайтида йўлда кетиб бораётган 2008 йилда туғилган 11-синф ўқувчисини уриб юборган.

Ишончли манбалар қайд этишича, бахтга яраша пиёда тан жароҳати олмаган. Бироқ ҳодиса маҳаллий аҳоли орасида хавотир уйғотган ва ўсмирлар томонидан қонунга хилоф ҳолда автомобил бошқариш қанчалик хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатган.

Ҳозирда Malibu автомашинаси жарима майдонига олиб кетилган. Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, тергов натижаларига кўра айбдор шахснинг жавобгарлиги белгиланади.

Мутахассислар ота-оналарга мурожаат қилиб, ўсмирларнинг транспорт воситаларига ноқонуний тарзда ўтиришига йўл қўймаслик зарурлигини уқтирмоқда. Чунки бир зумлик беэътиборлик кўп ҳолларда қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?