Тошкентда 354 марта қоида бузган машина жарима майдончасига тортилди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Тошкентда 354 марта қоида бузган машина жарима майдончасига тортилди

Тошкентда ҳайдовчи Н.Ю. номи билан боғлиқ ҳолат жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Унга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жами 370 та ижро ҳужжати иш юритувга олингани маълум қилинди. Ушбу ҳужжатларнинг умумий қиймати 328,7 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, қарздор фуқаронинг асосий муаммоси — йўл ҳаракати қоидаларини қайта-қайта бузиши. Аниқланишича, 2024–2025 йиллар давомида у ўзининг “JETOUR” русумли автомобилида 354 маротаба қоидабузарлик содир этган ва натижада 258,7 миллион сўмлик маъмурий жарима тўпланган. Бироқ у жарималарни тўлашга бирор марта ҳам ҳаракат қилмаган.

Бундан ташқари, ҳужжатлар орасида 14 та солиқ қарзлари бўлиб, уларнинг умумий қиймати 51,8 миллион сўмга етган. Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 18,2 миллион сўм кредит қарзини ундириш юзасидан ҳам икки ижро ҳужжати келиб тушган.

Текширув жараёнида маълум бўлишича, ҳайдовчи фойдаланаётган “JETOUR” автомобили кредит асосида олинган ва банк гарови сифатида расмийлаштирилган. Тўловларнинг бажарилмагани туфайли бу транспорт воситасига нисбатан хатлов чораси қўлланилган.

Ҳозирда умумий миқдори 328,7 миллион сўмдан ошган қарздорликни ундириш бўйича тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Мутасаддилар бу ҳолат қоидабузарлик ва тўловларни ўз вақтида бажармаслик қандай оғир оқибатларга олиб келишини яққол кўрсатишини таъкидлашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?