Тунги клубда эркакни бир уриб, комага туширган йигитнинг суди бўляпти

1 дақиқа ўқиш541
Тунги клубда эркакни бир уриб, комага туширган йигитнинг суди бўляпти

Тошкент шаҳрида содир бўлган жанжал ва унинг оғир оқибатлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тунги клуб олдида чиққан можаро давомида уларни ажратишга уриниб, ўртага кирган фуқаро қаттиқ жароҳат олиб, кома ҳолатига тушган эди. У шифохонага “бош мия жароҳати, юзида йиртилган жароҳат ва спиртли ичимликдан заҳарланиш” ташхиси билан ётқизилгани ҳақида аввалроқ маълум қилинган.

Эндиликда бу воқеа бўйича айбланаётган шахс — 1995 йилда туғилган А.Ш.нинг суд жараёни бошланди. Унга Жиноят кодексининг қасддан оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва безорилик билан боғлиқ бир нечта моддалар асосида айблов қўйилган. Мазкур иш Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилмоқда.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот беришича, суд жараёни очиқ тарзда эмас, балки ёпиқ шаклда ўтказилади. Сабаб сифатида судланувчининг шахсий ва оилавий ҳаётига оид маълумотлар ошкор бўлиши мумкинлиги ва оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш зарурати кўрсатилган. Шунингдек, айбсизлик презумпцияси тамойилига амал қилиш ҳам асос қилиб олинган.

Судланувчининг адвокатлари илтимоснома киритганидан кейин раислик қилувчи судья томонидан у қаноатлантирилди ва суд жараёни ёпиқ тарзда давом эттирилиши белгиланди.

Расмий маълумотда таъкидланишича, иш натижаси бўйича адолатли ва қонуний ҳукм чиқарилиши таъминланади. Жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган бу иш юзасидан суд якунига етгач, оммавий ахборот воситаларига қўшимча ахборот тақдим этилиши ҳам қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?