Гулистон шаҳрида овчилар қонун талабларига зид равишда ёввойи чўчқани отиб ташлади. Маълумотларга кўра, воқеа Бешбулоқ маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Уч нафар эркак ов милтиғи билан ҳайвонни ўлдиргани қайд этилган.
Экологлар ўтказган ҳисоб-китобга кўра, табиатга етказилган зарар 6 миллион 180 минг сўмга тенг деб топилди. Мазкур ҳолат юзасидан йиғилган материаллар Гулистон туман судига юборилди. Суд органлари энди қонун доирасида қарор қабул қилади.
Мутахассислар таъкидлашича, ёввойи ҳайвонларни ноқонуний овлаш экологик мувозанатга жиддий салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли фуқаролардан табиат бойликларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва қонун талабларига риоя қилиш талаб этилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар