date

Тошкентдаги қувур цехида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги қувур цехида ёнғин содир бўлди

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган пластмасса қувур ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиқди, деб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, соат 12:40 да Қушбеги кўчасида жойлашган мазкур цехда ёнғин бошлангани ҳақида ФВВга хабар берилган. Ҳодисани бартараф этиш учун ёнғин-қутқарув отрядлари соат 12:46 да воқеа жойига етиб борди.

Ёнғин соат 13:08 да тўлиқ қуршаб олинган ва соат 13:15 да батамом ўчирилган. Тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғин катта ҳажмда тарқалишига йўл қўйилмади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири шахсан етиб боргани ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти назоратни қўлга олгани маълум қилинди. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги қувур цехида ёнғин содир бўлди