
Даллас шаҳрида “Махфий Санта” 322 нафар устозни қутлаб, уларнинг ҳар бирига 400 доллардан пул совға қилди. Бу каби совғани шаҳарнинг олтита мактабидаги устозлар олишган.
Номаълум меценат бу пулларни шаҳар ўрта махсус таълим ташкилоти орқали хайрия қилган. Шу тариқа у педагогларнинг оғир меҳнатига ўз миннатдорчилигини билдирмоқчи бўлган.
Аксарият бахтиёр устозлар бу пулларни ўз шогирдларига, тўғрироғи синф хоналарини яхшилаш, канцелярия буюмларини харид қилишга сарфлашини айтишган.
“Ниҳоят ўқувчиларим битта қайчини бўлишиб ўтирмайдиган бўлишди”,-деди Edison Middle Learning Center ўқитувчиси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар