Наманганда поезд Gentra’ни уриб кетди, 6 киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Наманганда поезд Gentra’ни уриб кетди, 6 киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида юракларни титратган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Чортоқ ва Уйчи бекатлари орасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида поезд енгил автомашинага бориб урилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмий равишда маълумот тарқатди.

Маълум қилинишича, Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда, яқинлашиб келаётган поезд олдидан кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Автомобил салонида беш аёл ва бир бола бўлган. Кучли тўқнашув оқибатида машинадаги барча йўловчилар ҳалок бўлди.

Поезд ҳайдовчилари аварияни олдини олиш мақсадида шошилинч тормоз босишган, аммо юксак тезликда ҳаракатланаётган поездни тўхтатиш имкони бўлмаган. Ҳодиса натижасида поездга фақат енгилгина техник зарар етган.

Маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу қўпол қонунбузарликнинг фожиали оқибати юзасидан чуқур қайғу билан фикр билдиришмоқда. Мутахассислар эса яна бир бор йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини, айниқса, темирйўл кесишмаларидан ўтарда энг олий даражада эҳтиёткорлик талаб қилинишини уқтирмоқда.

Фожианинг тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳозирда тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?