Наманганда 7,2 миллиардлик яширин дори омборлари фош этилди

1 дақиқа ўқиш256
Наманганда 7,2 миллиардлик яширин дори омборлари фош этилди

Наманган вилоятида ўтказилган махсус тезкор тадбир чоғида жамоатчиликни ташвишга соладиган ҳолат фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, яширин дори омборлари аниқланиб, катта миқдордаги ноқонуний препаратлар мусодара қилинди.

Маълумотларга кўра, Уйчи туманида истиқомат қилувчи 1985, 1992 ва 1993 йилда туғилган уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, контрафакт ва сифат сертификатисиз дори воситаларини ноқонуний савдога қаратган. Тергов органлари уларга тегишли бўлган Наманган шаҳри ҳамда Уйчи туманидаги бешта яширин омборни холислар иштирокида кўздан кечирди.

Текширув натижасида, Хитой, Россия, Хиндистон, Франция, Италия, Туркия, Вьетнам, Исроил, Польша, Украина, Германия каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган, ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 1267 турдаги препаратлар топилди. Улар умумий ҳисобда 102 минг 640 қутидан иборат бўлиб, тахминий қиймати 7,2 миллиард сўмни ташкил этади. Орасида “Гепарин”, “Актовегин”, “Хилак форте”, “Урсофальк” каби дори воситалари билан бирга, таркибида кучли таъсир этувчи моддалар бўлган “Тестостерон” ва “Ретоболил” ҳам борлиги маълум қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур маҳсулотлар Ўзбекистонга Қирғизистон орқали айланма йўллардан олиб кирилган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси ва 251¹-моддаси асосида жиноят иши қўзғатиш режалаштирилган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай ҳолатлар нафақат иқтисодий хавфсизликка, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Жамоатчилик эса бу каби ноқонуний савдоларга қарши курашда қаттиқроқ чоралар кўриш зарурлигини талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?