Навоийда маст ҳайдовчи 23 болани ташиб, ҳаётини хавфга қўйди

1 дақиқа ўқиш302
Навоийда маст ҳайдовчи 23 болани ташиб, ҳаётини хавфга қўйди

Навоий вилоятида содир бўлган ҳолат бутун ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот беришича, 15 сентябрь куни Навбаҳор туманида олиб борилган профилактика тадбирлари давомида болалар ҳаётига жиддий хавф туғдирувчи ҳолат қайд этилган.

Назоратда бўлган Damas автомобили тўхтатилганда ҳайдовчи салонда жами 23 нафар боғча тарбияланувчисини ва уларга ҳамроҳ бўлган 2 нафар тарбиячини ташиётгани аниқланди. Яна ҳам ажабланарлиси, ҳайдовчининг айтишича, салонда унинг ўз фарзанди ҳам бўлган.

Ҳолатни янада оғирлаштирган жиҳат – ҳайдовчи нафаќат маст ҳолда, балки ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт воситасини бошқарган. Бу эса нафақат қонун бузилиши, балки болалар ҳаёти учун жуда катта хавф солиши билан алоҳида эътиборга арзийди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрди. Damas автомобили вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди, ҳайдовчи эса қонун доирасида жавобгарликка тортилади.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатлар йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдиддир. Хусусан, болаларни ташишда ҳар қандай қонунбузарликнинг оқибати фожиали тугаши мумкин. Шу боис, нафақат давлат идоралари, балки ота-оналар ҳам болаларни мактабгача муассасага олиб боришда ишончли ва хавфсиз йўлларни танлаши зарурлиги қайд этилмоқда.

Жамоатчиликнинг фикрича, бу каби қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ва кенг тарғибот ишлари олиб борилиши керак. Чунки болаларнинг ҳаёти ва соғлиги энг юқори қадрият бўлиб, унга бепарво қараш жамият келажагига ҳам бефарқликни англатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?