Россияда ўзбекистонликларга ҳужум қилган ўсмирларга жиноят иши очилди

1 дақиқа ўқиш481
Россияда ўзбекистонликларга ҳужум қилган ўсмирларга жиноят иши очилди

Россия Федерациясининг Приморск ўлкасида содир бўлган воқеа жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Владивосток шаҳрининг Хабаровская кўчасида ўзбекистонлик экани айтилган мигрантларга ҳужум қилган ўсмирлар гуруҳига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 10 сентябрь куни кечаси 15 ёшли ўсмир ва унинг шериклари маст ҳолда турли безорилик ҳаракатлари содир этган. Улар сабабсиз туриб тўхтаб турган автомашинага зарар етказиб, салонга аэрозоль сепишган. Кейин эса юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилишган.

Шу билан бирга, айбланувчилар шаҳардаги 24 соатлик дўконга кириб, харидорлар ва сотувчилар кўз ўнгида такси ҳайдовчиси ва унинг йўловчисига тажовуз қилишган. Кўчада ҳам улар баланд овозда бақириб, тош ва қўлбола буюмларни қурол сифатида ишлатган ҳолда одамларга ҳужум қилгани қайд этилмоқда.

Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳозиргача айбланувчиларнинг шахси тўлиқ аниқланган. Улардан бири қўлга олинган бўлса, яна икки нафари қидирувга берилган. Маълум бўлишича, гумонланувчилар аввал ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари эътиборига тушган. Улардан бири ҳатто олдинги жиноят иши доирасида суд жараёнида иштирок этмоқда.

“Гумонланувчилар салбий характерга эга ва уларнинг қилмишлари олдиндан маълум эди. Айни вақтда терговчилар воқеанинг барча ҳолатларини ўрганмоқда, Приморск ўлкаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари эса тезкор ёрдам кўрсатмоқда”, — дейилади Тергов қўмитаси маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси воқеадан сўнг жабрланган фуқаролар билан алоқа ўрнатган ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатган эди. Шунингдек, ўзбекистонликлар томонидан шаҳар Ички ишлар бошқармасига расмий ариза топширилди. Россия ТИВнинг Владивостокдаги ваколатхонаси ҳамда Приморск ўлкаси прокуратурасига ноталар йўлланиб, тегишли чоралар кўриш талаб қилинди.

Мазкур иш ҳозирда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан алоҳида назорат остида. Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатларга кескин чора кўрилиши келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?