Самарқандда тунги тезлик фожеаси: мотоциклчи “Оних”га урилди — видео

1 дақиқа ўқиш421
Самарқандда тунги тезлик фожеаси: мотоциклчи “Оних”га урилди — видео

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода мотоцикл ва енгил автомобил иштирокидаги хавфли тўқнашув ёзиб олинган.

Маълумотларга кўра, воқеа 15 сентябрь куни соат 03:30 атрофида Уста Умар Жўрақулов кўчасида қайд этилган. BMW S1000RR русумли юқори тезликка мўлжалланган спорт мотоциклини бошқараётган ҳайдовчи светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб келаётган пайтда катта шиддат билан “Оних” автомашинасига бориб урилган.

Тезликнинг юқорилиги ва соатнинг кеч бўлиши туфайли ҳайдовчи вазиятни назоратдан чиқариб қўйгани тахмин қилинмоқда. Зарба кучли бўлгани сабабли мотоциклчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирги пайтда у шифокорлар назорати остида.

Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот беришича, мазкур ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Ҳодисанинг барча ҳолатлари, жумладан, ҳайдовчиларнинг ҳаракат тезлиги ва йўлдаги вазият атрофлича ўрганилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, спорт мотоцикллари катта тезликка эга бўлгани боис уларни бошқариш катта тажриба ва масъулият талаб қилади. Ҳатто кичик хатолик ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари эҳтиёткор бўлиши ва белгиланган қоидаларга қатъий риоя этиши зарур.

Жамоатчилик ва фуқароларга яна бир бор эслатиб ўтилади: тезликка берилган бир лаҳзали ҳавойи хурсандчилик сониялар ичида ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?