Владивостокда ўзбекистонлик муҳожирларга ҳужумда яна бир гумонланувчи қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш461
Владивостокда ўзбекистонлик муҳожирларга ҳужумда яна бир гумонланувчи қўлга олинди

Россияда муҳожирлар билан боғлиқ можаро жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш юзасидан яна бир шахсни қўлга олди. Тергов қўмитаси баёнотида қайд этилишича, қўлга олинган шахс — 15 ёшли вояга етмаган Россия фуқароси бўлиб, у безориликда айбланаётган йигитлар гуруҳи таркибида бўлган.

Воқеа 13 сентябрь куни Владивосток шаҳрида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, маст ҳолда юрган бир гуруҳ ёшлар турли безорилик ҳаракатларини содир этган. Аввало, улар сабабсиз ҳолда йўл четида тўхтаб турган автомобилга шикаст етказган ва унинг ичига аэрозол сепишган. Кейин эса юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, унга тан жароҳатлари етказишган.

Бу билан чекланмаган йигитлар Хабаровская кўчасидаги 24 соатлик дўконга бостириб кириб, харидорлар ва сотувчи кўз ўнгида такси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчисига ташланишган. Шу билан бирга, кўчада тош ва турли буюмларни қурол сифатида ишлатиб, одамларга тажовуз қилишган ва яна бир фуқарони калтаклаб қўйишган.

Натижада Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари икки гумонланувчини қўлга олган бўлса, яна бир шахс ҳали ҳам қидирувда экани маълум қилинди.

Маҳаллий манбаларнинг айтишича, бу каби ҳолатлар нафақат мигрантлар хавфсизлиги, балки умумий жамоат тартибига ҳам жиддий таҳдид солади. Экспертлар эса ёшлар ўртасида назоратни кучайтириш ва бундай ҳаракатларга мутлақо йўл қўймаслик зарурлигини таъкидламоқда.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?