Автобусда қизларга тегажоғлик қилган эркак қамалди

1 дақиқа ўқиш9.1K
Автобусда қизларга тегажоғлик қилган эркак қамалди

Тошкент шаҳрида содир бўлган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоат транспортида эркак ёш қизларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалгач, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 11 сентябрь куни соат 08:00–09:00 орасида Чилонзор туманидан Сирғалига йўналган 11-сонли автобусда содир бўлган. Йўловчи сифатида ҳаракатланаётган эркак ўзга йўловчи қизларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган, видеода акс этган шахс 1971 йилда туғилган Ф. исмли эркак бўлиб чиқди. У тез орада топилиб, Чилонзор тумани ички ишлар органларига олиб борилди. 17 сентябрь куни Чилонзор туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар сўроқда қилган ишини тан олиб, ўзини оқламасдан, амалидан афсусланганини билдирган:
“Дружба бекати атрофида ёнимга бир қиз чиқиб қолди. Шу пайт нафсимга йўл қўйиб, ўзимни тийолмадим, қўлим орқа томонга кетиб қолди. Ўз қилмишдан шармандали ҳолга тушдим, узр сўрайман. Бундан кейин бундай ишни ҳеч қачон такрорламайман”, – деган у.

Иш ҳужжатлари тўпланиб, Чилонзор туман судига юборилган. Судда эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топилди. Суд қарорига кўра, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мутахассислар таъкидлашича, жамоат транспортидаги бундай ҳолатлар нафақат қонунбузарлик, балки жамият ахлоқига ҳам жиддий путур етказади. Шунинг учун фуқаролар ўз ҳуқуқларини билиши, бундай вазиятларга гувоҳ бўлганида дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиши зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?