Қибрайда қизларга тегажоғлик қилган йигитлар қамоққа олинди

Қибрайда қизларга тегажоғлик қилган йигитлар қамоққа олинди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жамоат тартибини бузиб, қизларга нисбатан ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлар содир этган икки нафар йигит маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат Cobalt русумли автомашинада ҳаракатланаётган шахслар томонидан содир этилган. Йўл четида турган қизларга нисбатан номақбул ва одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлар қилингани юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор чоралар кўрилган.

Олиб борилган суриштирувлар натижасида автомашинада бўлган шахсларнинг шахси аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда ҳуқуқий чоралар қўлланилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи А. ва фуқаро О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безорилик билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Суд қарорига кўра, ҳар икки ҳуқуқбузарга нисбатан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар