Жиноятчи жасадни қопда олиб кетишда фош бўлди

1 дақиқа ўқиш1K
Жиноятчи жасадни қопда олиб кетишда фош бўлди

Самарқанд шаҳрида инсон ақлини лол қолдирадиган ҳолат содир бўлди. Эркак ўзининг қайнука поччасини ўлдириб, уни қопқа солиб қабристонга яширишга уринди. Аммо маҳалла раисларининг ҳушёрлиги ва тезкор ҳаракати оқибатида жиноят фош этилди, деб хабар берди маҳаллий манбалар.

Маҳалла раисларининг кузатуви жиноятни очди

Маълумотларга кўра, 24 август куни соат 05:30 атрофида “Навбоғчиён” ва “Бўстон” маҳаллалари раислари ҳудудни айланиб чиқиш жараёнида икки шахс — эркак ва аёлнинг шубҳали ҳаракатларини пайқаб қолган. Улар болалар аравачасида қабристон томон йўл олаётган бўлган. Бироқ аравачада бола эмас, балки елим идишлар орасига яширилган қоп борлиги аниқланди. Кейинроқ маълум бўлишича, қоп ичида ўлдирилган одам жасади бўлган.

Маҳалла раиси Адҳам Раҳимов воқеани эслаб шундай дейди:
“Баклажкаларнинг орасида шубҳали нарса борлигини кўриб, уларнинг орқасидан бордим. Қабристон олдида уларни тўхтатдим. Қарасам, фуқаро ўз поччасини ўлдириб, жасадни кўмиш ниятида ҳаракат қилган экан. Дарҳол ички ишлар ходимларига хабар бердим. Улар эса жиноятни фош қилди”.

Жиноятчи “ўлимни яшириш” баҳонаси ортида тўхталиб қолди

Текширув жараёнида эркак ўз қилмишини яшириш учун “поччам уйимизга келганди, ўзи ўлиб қолди. Шунинг учун қабристонга кўммоқчи бўлдик”, деган баҳонани келтирган. Бироқ воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари воқеанинг қотиллик эканини аниқлади.

Қаҳрамонлик учун тақдирлаш

Мазкур воқеадан сўнг Ички ишлар вазирлиги маҳалла раислари Адҳам Раҳимов ва Аъзам Остонқуловнинг ҳушёрлиги ва жасоратини алоҳида таъкидлаб, уларни кўкрак нишонлари билан тақдирлади. Чунки айнан уларнинг эътибори ва тезкор хабардорлиги оқибатида қотиллик яширин қолмай, ўз вақтида фош этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?