date

Сирдарёда қонунсиз овланган балиқлар табиатга улкан зарар етказди

Сирдарёда қонунсиз овланган балиқлар табиатга улкан зарар етказди

Сирдарё вилоятида балиқ овлаш қоидаларини қўпол равишда бузган фуқаролар табиатга қарийб 700 миллион сўм миқдорида зиён етказишди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Давлат экологик назорати инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси, прокуратура ва Миллий гвардия иштирокида ўтказилган махсус рейд давомида қонунбузарлик очиб берилган.

Рейд Гулистон тумани «Теракзор» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё қисмида амалга оширилган. Унда И.Д., Б.Й. ва И.Д. исмли фуқаролар электр қармоқ ва резина қайиқдан фойдаланиб, турли турдаги жами 36 дона балиқни ноқонуний тарзда қўлга киритишгани аниқланди. Энг аламлиси, улар орасидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб тур – «Туркистон мўйловдори» ҳам борлиги маълум бўлди.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарарнинг умумий ҳажми 694 миллион 220 минг сўмни ташкил этди. Воқеа юзасидан тегишли қонун нормалари бузилгани қайд этилди.

Ҳолат бўйича расмий далолатнома тузилиб, овланган балиқлар ва ноқонуний қуроллар – электр қармоқ, резина қайиқ, аккумуляторлар, эшкак, тутгич ҳамда тунги ёритиш мосламаси тегишли тартибда вақтинча сақлашга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда қонунсиз овланган балиқлар табиатга улкан зарар етказди