Қармоқдан воз кечди — балиқлар билан дўстлашди

Балиқ овлашда омади юришмаган бир амаки кутилмаган қарор қабул қилиб, ўз ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. У балиқ тутиш ўрнига уларни боқишни бошлади ва вақт ўтиши билан сув ости жонзотларининг энг яқин дўстига айланди.
Аввалига у ўлжа сифатида олиб келган емларини шунчаки сувга ташлаб юборган. Аммо орадан кўп ўтмай, балиқлар унинг олдига яқинлашиб, ундан қўрқмайдиган бўлиб қолган. Шундан сўнг амаки уларни мунтазам равишда боқишни бошлади.
Энди у сув бўйига келиб қўл силкиса кифоя — балиқлар дарҳол унинг ёнига сузиб келади. Уларни қошиқ ёрдамида боқади, балиқлар эса худди навбат кутаётгандек тинч туриб овқатини кутади.
Қизиғи шундаки, балиқлар жуда хотиржам ва итоаткор бўлиб қолган. Амаки уларни бемалол силайди, ҳатто қўлига олиб эркаласа ҳам улар қочмайди. Айрим балиқларнинг вазни эса беш килограммгача етади.
Вақт ўтиши билан бу инсон балиқлар учун гўё меҳрибон бир отага айланди. У ҳар куни уларни боқади, улар билан “мулоқот” қилади ва шу орқали ҳаётдан завқ олади. Энг муҳими эса — у энди ўзини ёлғиз ҳис қилмайди.
Бу воқеа нафақат кулгили, балки инсон ва табиат ўртасидаги самимий боғлиқликни ҳам яққол намоён этади.






























Изоҳлар 0
…