Нарпай туманида истеъмол учун мутлақо яроқсиз деб топилган катта миқдордаги алкогол маҳсулотлари белгиланган қонун доирасида йўқ қилинди.
Маълумотларга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Нарпай туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Нарпай тумани судининг 2025 йил 20 июн ва 15 июлдаги ижро варақалари келиб тушган. Унда жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида қайд этилган, бюро бўлимидан сақланиб турган 3034 дона, 100 турдан иборат алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақида ижро ҳужжати белгиланган.
Шунга мувофиқ, 2025 йил 17 сентябрда ижро жараёни амалга оширилди. Нарпай туманидаги марказий чиқиндихона ҳудудида МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси масъуллари, тегишли соҳа мутахассислари ва холис шахслар иштирокида жараён ташкил этилди.
Йўқ қилиш жараёнида далилий ашё сифатида қайд этилган барча маҳсулотлар синдириш ҳамда махсус тартибда қўмиб ташлаш йўли билан бутунлай йўқ қилинди. Бу орқали аҳоли саломатлигига хавф солувчи ва ноқонуний муомалада бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш имконияти тўлиқ бартараф этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!