Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқарган яширин цех фош этилди

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқарган яширин цех фош этилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган пиво ишлаб чиқарган яширин цех аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Т. ва бошқа шахслар «Салар бўйи» кўчасидаги уйда яширин ишлаб чиқариш цехини ташкил қилгани маълум бўлган. У ерда қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пиво тайёрланган.

Тезкор тадбир давомида цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари, шунингдек, ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276¹¹-моддаси — хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш билан боғлиқ жиноят бўйича иш қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар