date

Йўлдаги жанжал фожеа билан тугади: ҳомиладор аёл ҳомиласидан айрилди

Йўлдаги жанжал фожеа билан тугади: ҳомиладор аёл ҳомиласидан айрилди

Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл талашиш билан боғлиқ можаро оғир оқибатларга сабаб бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот тарқатди.

Маълум бўлишича, воқеа Якасарой туманидаги Мукимий кўчасида рўй берган. «Gentra» автомашинаси ҳайдовчиси ўзининг хомиладор турмуш ўртоғи билан ҳаракатланаётган пайтда «BYD» ҳайдовчиси билан йўл масаласида тортишув юзага келган.

Жабрланувчи ҳайдовчи айтишича, у ҳаракатланиш чоғида поворотни ёқиб, йўналишни ўзгартирмоқчи бўлган, аммо бу жараёнда «BYD» орқасидан келаётган бўлса-да, унга ҳеч қандай тўсиқ қилмаган. Бироқ орқадаги ҳайдовчи сигнал чалиш ва бефойда шовқин солиш билан вазиятни кескинлаштирган.

Шундан кейин «BYD» ҳайдовчиси ва  «Gentra»ни тўхтатиб, машинанинг ойналарини синдириб, ҳайдовчини калтаклашган. Жабрланувчи неча марта хомиладор турмуш ўртоғи борлигини айтса-да, ҳужумлар тўхтамаган.

Оқибатда эса энг оғир ҳолат қайд этилди: «Gentra»да бўлган аёлнинг хомиласи нохуш ҳолат туфайли йўқотилган. Бу эса оила учун қайғули фожеага айланди.

ИИББ хабарига кўра, можарода иштирок этган шахслар йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, йўлни тўсиб, сунъий равишда тирбандлик келтириб чиқаришган. Улар нафақат сўкиш ва ҳақорат қилишган, балки автомашинага ҳам қаттиқ зарар етказишган.

«Мен ҳеч қачон машинанинг ичида аёл киши борлигини билмаганман. Баъзи тортишув сабаб вазият юзага келди. Бундай иш қилганимдан қаттиқ афсусдаман. Оила ва жамиятдан узр сўрайман», — дея изоҳ берди «BYD» ҳайдовчиси.

Ҳозирда Якасарой тумани ИИБ томонидан мазкур иш юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» бандига асосан (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчилар қўлга олинди.

Тергув жараёнида эса жабрланувчи аёлнинг хомиласи йўқотилгани аниқланиб, унинг аниқ сабабларини ўрганиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Экспертиза натижаларига кўра, гумонланувчилар ҳаракатларига қўшимча ҳуқуқий баҳо берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўлдаги жанжал фожеа билан тугади: ҳомиладор аёл ҳомиласидан айрилди