date

Сариосиёда 2,5 гектар ер учун 29 млн сўм олган ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Сариосиёда 2,5 гектар ер учун 29 млн сўм олган ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончини суистеъмол қилгани фош этилди. У 1996 йилда туғилган шахсга туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йилга ижарага расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 29 миллион сўм пул талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси талаб қилинган пулни олган пайтда қўлга олинди.

Текширув давомида маълум бўлишича, у олинган маблағни “Ўздаверлойиҳа” институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими шўъбаси бошлиғига бериши керак бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур шахслар ҳам пулни олаётганда ушланди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сариосиёда 2,5 гектар ер учун 29 млн сўм олган ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди