date
views 11 382

Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчиларнинг пенсиялари оширилди, 75 ёшли қарияларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилди

Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчиларнинг пенсиялари оширилди, 75 ёшли қарияларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилди

Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан катта ёшли қарияларнинг пенсияларига энг кам ойлик маошнинг бир баробарида қўшимча ҳақ қўшилади, 75 ёшдан катта ёшли қарияларнинг пенсия бўйича қарзлари ҳисобдан ўчирилади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 14 апрелда “Ёши катта аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлашни келгуси кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ “100 ёшга етган ва ундан катта кекса ёшдагиларга тегишлича эътибор қаратиш ҳамда пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш” мақсадида қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2015 йилнинг 1 майидан 100 ёш ва ундан катта фуқароларнинг пенсияларига энг кам ойлик маошнинг 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча тўлов ўрнатилади.

Шунингдек, 1 майдан энг кам ойлик маошга боғлиқ ҳолда ўзгарувчи (батафсил маълумотлар кейинроқ чоп этилади) уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш учун ҳар ойлик компенсация тўловлари тақдим қилинадиган имтиёзга эга шахслар тоифаларининг янгиланган рўйхати кучга киради.

Бундан ташқари, пенсия ва нафақаларнинг тўғри тўланганлигини текшириш натижаларига кўра ва қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланиши натижасида аниқланган 75 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларнинг ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар бўйича қарзлари 2015 йил давомида ҳисобдан ўчирилади.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчиларнинг пенсиялари оширилди, 75 ёшли қарияларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилди