Боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан жиноят иши очилди

1 дақиқа ўқиш230
Боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарланиши юзасидан жиноят иши очилди

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати жиддий ижтимоий ва ҳуқуқий муаммога айланди. Илгари Пискент ва Бўка туманларида содир бўлган воқеалардан сўнг Қуйи Чирчиқ тумани ҳам зарарланган ҳудудлар қаторига қўшилди. Болалар омбудсмани бу ҳақда расмий хабар берди.

Маълум қилишларича, 24 сентябрь куни Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги давлат боғчалари тарбияланувчилари турли тиббий симптомлар билан туман тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Болаларнинг танаси ҳарорати кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши каби белгилари кузатилган.

Дастлабки тиббий кўриклар натижасида болаларга зарур даволаш ишлари олиб борилган ва аксарият болалар соғлигини тиклаб, уйларига қайтарилган. Жиддий аҳволдаги беморлар топилмаган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда Пискент, Бўка ва Оққўрғон туман бўлимлари мутахассислари боғчаларнинг ошхоналарида текширувлар ўтказиб, болалар истеъмол қилган таомлардан лаборатория намуналари олиб текширмоқда.

Болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат мутасадди идораларнинг доимий назоратида ва қўл остида ўрганилади.

25 сентябрь куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (санитария қоидаларини ёки эпидемияга қарши чораларни бузиш) асосида жиноят иши қўзғатди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, болалар омбудсмани эса бола манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан вазиятни назорат қилиб, кузатувини давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?