Қувада уй-жой ҳужжатини расмийлаштириш учун пора талаб қилинди

Фарғона вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси ҳудудий назорат инспексиясининг бош мутахассиси Қува туманидаги 4 сотих ерда тугалланмаган биноларни расмийлаштириш учун 5000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 1000 долларни олаётган пайтда ушланди. У кадастр ва архитектура идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб беришни вада қилган.
Фарғона вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси ҳудудий назорат инспекциясининг бош мутахассиси пора билан ушланди. Бу ҳақда расмий идоралар маълум қилди.
Маълум бўлишича, у хизмат ваколатидан фойдаланиб, Қува туманидаги 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган биноларни расмийлаштириш учун кaдастр ва архитектура идораларида ишлайдиган танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилган. Шунинг эвазига у 5000 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Судгача бўлган тергов даврида айбланувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.































Изоҳлар 0
…