Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлар жазоланди

1 дақиқа ўқиш347
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлар жазоланди

Пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар устидан қатъий чоралар қўлланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилишларича, пахта терими пайтида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни олдини олиш, шунингдек, меҳнат қонунчилигини бузмаслик мақсадида мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 10–20 сентябрь кунлари ўтказилган текширувларда 300дан ортиқ теримчи билан мавсумий меҳнат шартномалари тузишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Шу даврда 11 ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилгани аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан чора кўрилди. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдорга 51-модда 1-қисми бўйича маъмурий чора қўлланди.

Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича:
“Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қатъий тақиқланган ва қонун бузувчиларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши таъминланади. Теримчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилишини кузатиш – давлатнинг устувор вазифаларидан биридир”.

Мазкур чоралар пахта мавсумида ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Теримчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ходимлар учун бундай мониторинг тизими меҳнат амалиётида қонунийлик ва хавфсизликни таъминлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?