date

Чилонзордаги шахсий уйда ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги шахсий уйда ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни соат 13:51 да пойтахтнинг Чилонзор тумани, Бешқўрғон кўчасида жойлашган шахсий турар-жой ҳудудида ёнғин чиққанлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушди.

Тезкор равишда ёнғин-қутқарув гуруҳлари жойига йўл олди ва соат 13:54 да воқеа жойига етиб боришди. Ҳодиса жойида олиб борилган ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:12 да қуршаб олинди, 14:30 да эса бутунлай ўчирилди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари бутун жараённи ўз назорати остида олиб борди. Ҳодиса ортидан тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот қайд этилмади.

Бошқармага кўра, ёнғин келиб чиқиш сабаблари бўйича тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзордаги шахсий уйда ёнғин содир бўлди