АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди
Қисқача

АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни вада қилиб, фуқаролардан пул ундирган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг тезкор тадбирлари натижасида ушланди. Тошкентда яшовчи фуқарони АҚШга юбориш евазига 22 минг доллар талаб қилган шахс 5 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Андижонда еса фуқарони Жанубий Кореяга жўнатиш учун 6 минг доллар сўраган бошқа бир шахс 3 минг доллар олаётган пайтда ушланди.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар қўлга олинди. Тезкор тадбирлар ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тошкентда яшовчи фуқарони АҚШга ишчи виза асосида юборишни ваъда қилган шахс 22 минг доллар талаб қилган. У олдиндан 5 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижонда эса яна бир шахс фуқарони Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 6 минг доллар сўраб, 3 минг доллар олган вақтда қўлга олинди.

Текширувда у аввал ҳам бошқа бир фуқарони Жанубий Кореяга юборишни ваъда қилиб пул олгани маълум бўлди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар