date

"Бўзсув" каналида рангли оқова сувлар аниқланди – "Ўзсувтаъминот" изоҳ берди

"Бўзсув" каналида рангли оқова сувлар аниқланди – "Ўзсувтаъминот" изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда "Бўзсув" каналига рангли оқова сувлари оқизилаяпти, деган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзсувтаъминот" АЖ расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридан чиқаётган оқова сувларни биологик усулда тозаловчи 3 та иншоот мавжуд. Улар аҳоли томонидан келаётган маиший сувлар учун мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги кимёвий чиқиндиларни тозалаш учун мосланмаган.

"Аслида ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада кимёвий ташламаларни фильтрлайдиган локал иншоот бўлиши лозим. Бироқ, уларни эксплуатация қилиш қимматга тушгани боис, баъзи корхоналар оқова сувларни тўғридан-тўғри канализацияга оқизиб юбормоқда", — дейилади хабарда.

Расмий маълумотга кўра, каналга тушаётган рангли сувлар асосан текстиль корхоналари чиқиндилари ҳисобланади. "Ўзсувтаъминот" барча ишлаб чиқарувчиларни бу каби хатти-ҳаракатлардан воз кечишга ва табиат ҳамда жамият меъёрларига риоя қилишга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » "Бўзсув" каналида рангли оқова сувлар аниқланди – "Ўзсувтаъминот" изоҳ берди